Фан-техника | 13:14 / 25.04.2018
11327
3 дақиқада ўқилади

Mercedes Maybach учун люкс кроссоверни ишлаб чиқди

Daimler компанияси Mercedes-Maybach люкс суб-бренди учун янги модел - люкс седани ва йўлтанламаси гибридини ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Vision Mercedes-Maybach Ultimate Luxury концепти Хитойда, Пекин автосалони (Auto China 2018) очилишидан олдин намойиш қилинди. Хитой - Maybach учун энг йирик бозор ҳисобланади. 2015 йилдан бери, мамлакатда 25000та Maybach седанининг 60%дан ортиғи сотилган, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Фото: Mercedes-Maybach

Компания бундай автомобилнинг серияли ишлаб чиқарилиши ҳақида маълумот бермаган. Агар у бозорга чиқарилса, Bentley Bentayga ва Ferrari билан Rolls-Royce компанияларининг SUV моделларига муносиб рақиб бўла олади.

«Бу умуман янгича архетип [автомобиль кузовининг тури] бўлиб, унинг ўхшаши шу пайтгача бўлмаган», деди Daimler компаниясининг бош дизайнери Горден Вагенер. Шоу-кар ғарб ва узоқ Шарқ цивилизацияси таъсирини бирлаштиради ва автомобиль маданиятининг жозибали кўринишини вужудга келтиради, деб ҳисоблайди компания.

Фото: Mercedes-Maybach

Концептнинг габаритлари: узунлиги - 5260 мм, эни - 2110 мм, баландлиги - 1764 мм. Яъни, узунлиги бўйича Mercedes S-класс билан тенглашади, бироқ, кенглиги бўйича Maybach 57/62 ва Rolls-Royce Phantom VIII дан ўзиб кетади.

Электромобиль 550 кВт (750 о.к.) кучга эга бўлган тўртта двигатель билан жиҳозланган. Батареяси (80 кВт/с) пол остида бўлиб, 500 км йўлни босиб ўтиш имкониятини беради. Энг юқори тезлик 250 км/с билан чегараланган.

Фото: Mercedes-Maybach

Электромобилни оддий розетка орқали махсус станциялар билан, симли ва симсиз қувватлантириш мумкин. Агар кучланиш 350 кВт бўлса, батарея 100 км масофа учун 5 дақиқада қувват олади.

Фото: Mercedes-Maybach

Концепт автомобиль ҳайдовчи билан фойдаланишга мўлжалланган, шунинг учун ҳам салон биринчи навбатда орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун қулай қилиб ишланган.

Салонни безашда оқ тери, ялтироқ алюминий, эбен ёғочи ва пуштиранг олтиндан фойдаланилган.

Фото: Mercedes-Maybach

Марказий консолда чой ичиш ва фарфор сервизи учун мўлжалланган столча мавжуд. Уни бир тугмача билан ёпиб қўйиш имконияти бор.

Орқа ўриндиқлар ҳолатини ҳам йўловчининг хоҳишига мос тарзда қулай қилиб ўзгартириш имконияти мавжуд. Уларда массажёр ва ароматизаторлар ҳам бор.

Фото: Mercedes-Maybach

Бошқарув интерфейси тўлалигича сенсор экранидан иборат. Автомобиль компьютери эгасининг тақвими билан синхронизация қилиниши, йўналишни режалаштириши, маълум воқеаларга бағишланган мусиқа ва ёқимли ҳидларни танлаши мумкин.

Мавзуга оид