Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Mercedes" компанияси ҳашаматли Maybach кроссовери яратишини тасдиқлади
Daimler AG компанияси раҳбари Дитер Цетше Детройтдаги автосалонда "Mercedes" компаниясининг Mercedes-Maybach суббренди остида чиқарилувчи кроссовери пайдо бўлишини тасдиқлади. Маълумки, машина дизайн борасида ноёб бўлади.
Янги ультраҳашаматли кроссовернинг дизайни нолдан яратилади.

Шунингдек, Mercedes-Maybach’нинг электр двигателли вариантлари ҳам яратилиши маълум қилинди. Компаниянинг маркетинг бўйича вице-президенти Йенс Тимер электроприводли моделлар нафақат "Mercedes-Maybach"да, балки Mercedes-AMG суббрендининг спорт автомобилларида ҳам пайдо бўлишини айтди. "Шундай вақт келадики, ҳар бир модель гибрид ёки электр модификациясини олади. Биз бунга тайёрмиз".



Компаниянинг режаларида яна бир Mercedes-EQ суббрендини яратиш режаси бор. Бу суббренд остида юқори технологик электромобиллар ишлаб чиқарилади. Ушбу суббренд остидаги биринчи модель Generation EQ кроссовери 2016 йил октябрда тақдим қилинганди.
Мавзуга оид
18:50 / 11.06.2026
Audi янги Q7 кроссовер авлодини тақдим этди
22:19 / 05.10.2025
2025 йилнинг энг ишончли ва ишончсиз автомобиллари аниқланди
11:05 / 12.08.2025
Peugeot 2008 GT Exclusive сотуви бошланди
17:58 / 01.09.2023