Ўзбекистон | 17:23 / 26.04.2018
13812
2 дақиқада ўқилади

Hi-Tech Bank Бош прокуратура хабарига муносабат билдирди

Ҳозирги вақтда Hi-Tech Bank ХАТБга нисбатан ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари томонидан ҳеч қандай текширувлар амалга оширилмаяпти. Бу ҳақда банк маъмурияти KUN.UZ’га хабар берди.

Бундан аввал, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Hi-tech bank мансабдор шахсларига алоқадор хабар эълон қилган эди. Унда икки нафар шахс Hi-tech bank мансабдор шахсларидан текширишларда аниқланган камчиликларни камайтириб кўрсатиш ҳамда уларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чорасини қўлламасдан енгиллик бериш учун фирибгарлик йўли билан 500 минг доллар пул олгани айтилган. 

Банк баёнотида қайд этилишича, ҳозирги акциядор ва банк раҳбарияти Бош прокуратура хабарида билдирилган далил ҳамда ҳужжатлардан бехабар.

Шунингдек таъкидланишича, 2016 йилда Hi-Tech Bank’нинг акциядорлар ва мансабдор шахслари таркиби тўлиқ ўзгарган. Акциядорлар таркибига хорижлик инвесторлар ҳам жалб этилган.

«Ушбу вақтдан бери банкка нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширувлар амалга оширилмади ва банк ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилмаган», - дея таъкидланган баёнотда.

 

Мавзуга оид