Путин совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилишининг 30 йиллигини нишонлаш зарурлигини айтди
Россия президенти Владимир Путин Собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилишининг 30 йиллиги муносабати билан хотира тадбирлари ўтказиш зарур, деб ҳисобламоқда.
“Афғонда хизмат қилганлар бўйича қўшиламан: тадбирлар ҳам ўтказилиши, баҳолар ҳам берилиши керак”, деб айтган Путин қонун чиқарувчилар кенгаши билан учрашувда. Путин “президент маъмурияти давлат думаси депутатлари, Федерация кенгаши аъзолари билан бу ҳақда ўйлаб кўришлари кераклигини” таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ давлат думасининг мудофаа қўмитаси раҳбари, ҳаво-десант қўшинларининг собиқ қўмондони Владимир Шаманов маълум қилганидек, фахрийлар ташкилотлари Путин ва парламентнинг икки палатаси спикерларига совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилишининг 30 йиллиги муносабати билан бу урушга сиёсий якун ясаш илтимоси билан мурожаат қилишган.
2019 йилда совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилишига 30 йил тўлади.