Ўзбекистон | 20:31 / 28.04.2018
60982
1 дақиқада ўқилади

“Шайтанат” сериали телеэкранларга қайтиши кутилмоқда

Фото: Kino-uz.com

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Дўстлик” ордени соҳиби Тоҳир Малик асари асосида суратга олинган “Шайтанат” сериали телеэкранларга қайтиши кутилмоқда. Сериал 90-йиллар бошида суратга олинган ва кейинчалик телеэкранларда кўринмай қолган эди.

Сериалнинг айнан қачон телеэкранларда намойиш этилиш санасига аниқлик киритилмаган. Айрим маълумотларга кўра у кейинги ойда чиқиши мумкин. Мазкур сериал бош ролларида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, халқ артисти Эркин Комилов, Карим Мирҳодиев ва бошқа актёр ва актрисалар иштирок этишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид