17:33 / 28.04.2018
6005

Самарқанднинг «Динамо» клубига янги бош мураббий тайинланди

Самарқанднинг «Динамо» клуби раҳбарияти, вилоят футбол ассоциацияси, клуб мураббийлари ва футболчилар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди, деб хабар беради Championat.asia.

Унда «Динамо» жамоасининг мавсумни қониқарли натижалар билан бошлай олмагани таъкидланди. Шу боис клуб мураббийлар штабида ўзгариш қилинди. Ўз вақтида «Динамо» жамоасида тўп сурган собиқ футболчи, ўтган мавсум Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида фаолият юритган Даврон Файзиев «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди. Мутахассис билан бир йиллик шартнома имзоланди. Мураббий олдига жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Клубда Илҳом Шарипов бош менежер сифатида фаолият юритса, Учқун Қобилов ва Рафаэль Баласанян бош мураббийга ёрдам беришади.

Даврон Файзиев бугун «Динамо» - «Хоразм» учрашувида жамоани бошлаб тушади.

Top