Жамият | 17:41 / 28.04.2018
7861
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмаси ташкил этилди

Ўзбекистонда қандолатчилик соҳасини янада ривожлантириш ва бу соҳадаги ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ҳамда замонавий ёндашувларга асосланган Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмаси ташкил этилди.

Ушбу уюшма барча қандолат маҳсулотлари билан фаолият юритувчи ўзбекистонликларга кўмаклашиш, рағбатлантириш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун хизмат қилади.

Фото: Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмаси
Фото: Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмаси

Маълумотларга кўра, Уюшма раҳбари этиб Умаров Мухтор Мансурходжаевич тайинланган.