Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пашинян расмий равишда Арманистон бош вазирлиги учун номзод бўлди
Фото: Yenicag.Ru
Арманистондаги намойишлар етакчиси Никол Пашинян «Елк» парламент фракцияси томонидан мамлакат бош вазири лавозимига номзод сифатида илгари сурилди. Бу ҳақда фракция вакили Арарат Мирзоян маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Фракция Пашиняннинг номзодини бош вазир лавозимига таклиф қилди. Бугун «Елк» парламентдаги учта бошқа фракция билан учрашувлар ўтказади, жумладан Арманистондаги ҳукмрон Республика партияси билан», - дея хабар берган Мирзоян.
Шунингдек, унинг ишонч билдиришича, мамлакат келажаги учун ташвишда бўлган барча депутатлар ўз овозини Пашинян учун беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистондаги намойишлар етакчиси янги чақириқ билан чиққанди.
Мавзуга оид
14:42 / 17.02.2026
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:59 / 10.02.2026
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
08:36 / 10.02.2026