БМТ Хавфсизлик кенгашидаги раислик Польшага ўтмоқда
БМТ Хавфсизлик кенгашидаги раислик 1 майдан Польшага ўтмоқда.
БМТ Низоми 30-бандига кўра, Хавфсизлик кенгаши аъзолари ўртасида алифбо тартибида ҳар ойлик лавозим ротацияси юз беради. Польша бу лавозимни май ойи давомида эгаллайди.
Польша 2018 йилнинг 1 январидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси ўрнини эгаллади ва уни яқин икки йил давомида сақлаб қолади. Варшава ўтган йилнинг 2 июнь куни ушбу масала бўйича овоз бериш вақтида 190 давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Ўшанда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзосига Польшадан ташқари, Гвинея, Кот-д'Ивуар, Кувайт, Нидерландия, Перу айланди.
Президент Анжей Дуда Польша Хавфсизлик кенгашига сайланганидан сўнг, Польша, биринчи навбатда, халқаро ҳуқуққа риоя этиш муаммосига асосий эътиборни қаратиши ҳақида маълум қилди.
Майдаги раисликка келинадиган бўлса, Польша бу ерда Эрон билан ядровий келишувнинг сақланиб қолиши билан шуғулланмоқчи.
Мавзуга оид
18:53
БМТ оиладаги зўравонликни тугатиш бўйича Ўзбекистон таклиф этган резолюцияни қўллаб-қувватлади
08:35
БМТ Исроилни Ливандаги қароргоҳига ҳужум қилишда айблади
16:44 / 10.10.2024
БМТнинг «отаси» – Миллатлар Лигаси тарихи
23:14 / 07.10.2024