Жаҳон | 02:04 / 03.05.2018
4103
1 дақиқада ўқилади

Майк Помпео АҚШ давлат котиби сифатида қасамёд келтирди

Фото: Reuters/Eric Thayer

АҚШ вице-президенти Майк Пенс Майк Помпеодан АҚШнинг 70-давлат котиби сифатидаги қасамёдини қабул қилди.

Помпеонинг қасамёд келтириш маросими давлат департаментининг Вашингтондаги биносида бўлиб ўтган. Унда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам иштирок этган. 

Маросим рамзий кўринишга эга бўлган, чунки Помпео янги лавозимдаги вазифаларини бажаришни сенат тасдиқловидан кейин ўтган ҳафтадаёқ бошлаб юборган.

Мавзуга оид