Ўзбекистон | 00:02 / 03.05.2018
26053
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев енгил саноат корхоналари иш жараёнини кўздан кечирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Учқўрғон туманидаги «Узтекс Учқўрғон» ва «Учқўрғон текстиль» қўшма корхоналари фаолияти билан танишди. Президент матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди

Давлат раҳбарининг аввалги ташрифида белгиланган вазифалар доирасида бу ерда модернизация ва диверсификация лойиҳалари амалга оширилган. Германия, Швейцария, Бельгия ва Туркия каби давлатлардан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган. Ип, калава, сочиқ ва бир неча турдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарилаётган корхоналарнинг ҳар бирида йилига 30 миллион долларлик экспорт йўлга қўйилган.

«Узтекс Учқўрғон» корхонасида - 300, «Учқўрғон текстил» 800 та иш ўринлари яратилган. 

Жорий йилнинг сентябрида бу ерда шу йўналишдаги яна бир корхона - «Текстиль финанс Наманган» ширкатини ишга тушириш режалаштирилган. 

Шавкат Мирзиёев корхоналарнинг иш жараёнини кўздан кечирди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, маҳсулотлар турини кенгайтириш, фермер хўжаликлари билан кластер усулида ишлаш бўйича кўрсатмалар берди.

 

 

Мавзуга оид