Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада Грузия янгича ном билан атала бошланади
Литвада Грузиянинг расмий номи “Сакартвело”га айланди. Бу ҳақда Литва ташқи ишлар вазири Линас Линкявичус твиттерда маълум қилди.
“Ушбу қарор Грузия мустақиллигининг 100 йиллиги арафасида қабул қилинди. Айни вақтдан Грузия Сакартвело деб аталади”, деб ёзган Линкевичус.
“Тарихий қарор билан табриклайман! Яшасин Литва-Грузия дўстлиги!”, деб қўшимча қилган Линкевичус грузин тилида.
Маълум қилинишича, айни вақтгача Литвада Грузия “Gruzija” деб ёзиб келинган. Сакартвело грузинчадан “картвеллар давлати” деб таржима қилинади. Картвеллар Грузиянинг асосий туб аҳолисини ташкил этувчи халқ ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
12:23 / 24.03.2026