23:28 / 05.05.2018
15180

Яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди

Фото: KUN.UZ

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган бокс кечасининг яна учта жанги бўлиб ўтди.

-69,85 кг вазн тоифасида рингга чиққан Улуғбек Собиров грузиялик Георгий Жинхарадзени нокаутга учратиб, ўзининг ғалабалари сонини 5тага етказиб олган бўлса, яна бир жангда -53,52 кг вазн тоифасида Олим Назаров яна бир грузиялик Квича Гиголашвилига қарши рингга чиқди. 10 раунд давом этган жангда Назаров очколар бўйича ғалаба қозонди.

Кечанинг марказий жангларидан бирида Малайзияда фаолиятини давом эттираётган Жасур Абдураҳмонов (66,67 кг) индонезиялик Стевие Онген Фернандусга қарши рингга чиқди. 8 раунд давом этган учрашувда Абдураҳмонов очколар бўйича ғалаба қозонди ва ғалабалари сонини 5тага етказиб олди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги жангларда Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Азизбек Абдуғофуров WBC Silver камари учун рингга чиқишади.

Top