Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбийлар 19 нафар фарзандни камолга етказган уруш қатнашчисининг уйида бўлишди
Марказий ҳарбий округидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари Жиззах шаҳри Бахмал туманидаги Зартепа қишлоғида истиқомат қилаётган 92 ёшли уруш қатнашчиси Хожибобо Ашурматов ҳолидан хабар олишди.
Турот ва Тошбувадан ёлғиз фарзанд Хожибобо Ашурматов далада омоч ҳайдаётган паллада урушга чақирилди. 16 ёшли ўспирин қарийб саккиз йил умрини қонли жанггоҳларда ўтказиб, Берлин остоналаригача кириб борди. У билан фронтда бўлган бахмаллик уруш қатнашчилари Эшмурод Турдиев, Бозорбой Қўшанов ҳамда Ғиёс Беканов бугун мана шундай фарахбахш кунларда кексалик гаштини сурмоқда.
Хожибобо ва Зуҳра ая (биринчи турмуш ўртоғи Қизилой ая 1983 йилда вафот этган) 19 фарзандни тарбиялаб, камолга етказди. Энг кичик қизи Муҳайё Туротова 22 ёшда, буни қарангки, отахон 70 ёшга кирганда, қизалоқ дунёга келди.
Муҳайё отаси ҳақида фахрланиб, тўлқинланиб гапирди. Ҳарбийлар билан қизғин суҳбатда у отаси яратган боғ ҳақида, урушдан кейинги чўпонлиги, имомлик фаолияти ва масжид қурилишидаги ҳиссаси ҳамда 1999 йилда ҳаж сафарига борганлигини сўзлаб берди.
Ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиси Хожибобо Ашурматовни байрам билан табриклаб, совғалар улашди.
Мавзуга оид
11:11 / 09.05.2022
«120 йигитдан 4 киши қайтганмиз» — Уруш қатнашчиси хотиралари
16:52 / 29.02.2020
Қўмондон кўрсатмаси билан зоминлик Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси яшаётган уй янгидан таъмирланиб, жиҳозлаб берилди
20:23 / 30.04.2019