12:52 / 05.05.2018
12664

Тозалик ҳимоясида. Тез кунларда янги махсус техника Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлайди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Пойтахт Тошкент шаҳри йўлларини, кўчаларини янада обод ва кўркам бўлиши учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги яна бир ишга қўл урди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, яқин кунлардан бошлаб Тошкент кўчаларида, маҳаллаларида тозалик, ободлик учун янги Hyundai махсус тозалаш автотранспортлари ўз хизматини бошлайди. 

“Ушбу транспортлар шаҳримиз экологик тозалигига ўз ҳиссасини қўшиши аниқ. Жадаллик билан ривожланаётган ҳозирги техника асрида, янги, тезкор, тежамкор, экологик тоза транспортлар хизматидан фойдаланиш замон талабидир. Ушбу амалга оширилаётган ишлар пойтахтимиз аҳолисининг турмуш-тарзи, фаровонлиги ва соғлом ҳаёти, ҳамда эмин-эркин яшаши йўлидаги ҳаракатлар давомидир”, - дейилади хабарда.

Top