Жаҳон | 02:30 / 07.05.2018
8568
1 дақиқада ўқилади

Сильвестр Сталлоне бешинчи марта “Рэмбо”да суратга тушади

Фото: Global Look Press

Вьетнам уруши фахрийси ҳақидаги “Рэмбо” фильмининг 4 та қисмида бош ролни ижро этган таниқли актёр Сильвестр Сталлоне сентябрда фильмнинг 5-қисмида суратга тушишни бошлайди. Бу ҳақда Deadline нашри хабар берди. 
 
Актёр фильмда нафақат роль ижро этади, балки сценарийчи ва эҳтимол режиссёр сифатида ўзини намоён қилади.

Фильм сюжетига кўра, бош қаҳрамон ўз ранчосини ташлаб, Мексикага ўтиб, унинг яқин дўстларидан бирининг қизини ўғирлаб кетган наркокартелга қарши курашишига тўғри келади.

Ушбу сериядаги сўнгги “Рэмбо-4” фильми экран юзини 2007 йилда кўрганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид