Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Литва ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди
2018 йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган Литва Республикаси ташқи ишлар вазири Линас Антанас Линкевичиус бошчилигидаги нуфузли делегация билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, сайёҳлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Вазирлар томонидан Литва делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан муҳим учрашувлар ва тадбирлар ўрин олганлиги мамнуният билан таъкидланди ва уларнинг самарали натижаларга эришишига қизиқиш билдирилди.
Литва делегацияси таркибида етакчи компаниялар раҳбарлари Тошкентга ташриф буюрганлигини инобатга олган ҳолда, учрашувда савдо, инвестиция, транспорт ва логистика соҳаларида ўзаро манфаатли дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. 2017 йилда 264 млн АҚШ долларидан ошган ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг динамик ўсиш тенденцияси кузатилиётганлигига қарамасдан томонлар ушбу муҳим йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Музокараларда Литва элчиси Ремигиюс Мотузас иштирок этди.
Мавзуга оид
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
12:23 / 24.03.2026