Жаҳон | 07:48 / 08.05.2018
30982
1 дақиқада ўқилади

«Кортеж» ишлаб чиқувчилари Путиннинг лимузини устидаги иш ҳақида айтиб беришди

Фото: Сергей Савостьянов/РИА «Новости»

Россия президентининг «Кортеж» лимузини ишлаб чиқувчилари лойиҳа устидаги иш ҳақида айтиб беришди. Уларнинг таъкидлашича, дунёда бу автомобилга ўхшаш бошқа машина йўқдир. Бу ҳақда «Известия» хабар қилмоқда.

«Ягона модель лойиҳа» лойиҳаси бош дизайнери Юрий Черненконинг таъкидлашича, аввалига футуристик образларга эътибор қаратилган, бироқ кейинчалик лойиҳачилар «ерга тушишга» қарор қилишди.

«Бизнинг машина гибридли, демак, бортда юқори вольтли электр тизим бор. Масалан, кондиционерлаш тизими компрессори аксарият двигателлардаги каби тасма билан эмас, балки юқори вольтли тармоқдан ҳаракатга келади», - дея маълум қилди Черненко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин инаугурацияга "Кортеж" лойиҳасидан бўлган янги автомобилда келгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид