Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент 9 май куни пойтахтдаги байрам тадбирларида қатнашади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май - Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда қатнашиш учун Тошкент шаҳрининг бир неча нуқталарида бўлади.
«Kun.uz»га маълум бўлишича, президент эртага Халқлар дўстлиги майдонига қайтарилган Шомаҳмудовлар оиласи композициясини бориб кўриши, Олмазор тумани ҳокимияти биноси олдидаги майдонга бориб, генерал Собир Раҳимов ҳайкалини зиёрат қилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев шу куни Тошкент Ботаника боғида ўтказиладиган байрам маросимларида қатнашади.
Боғда бир неча ҳафтадан буён 9 майга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Йўлаклар таъмирланган, баъзи ўсимликлар қайта экилган, боғ ҳудудига Иккинчи жаҳон урушини гавдалантирувчи экспонатлар олиб келинган.
Мавзуга оид
12:39 / 26.08.2025
Самарқандда Иордания подшоҳини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
22:39 / 25.08.2025
Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди
21:50 / 25.08.2025
Шавкат Мирзиёев Иордания подшоҳи билан Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди
19:03 / 25.08.2025