Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон яна Украина шакарини сотиб олиш бўйича етакчига айланди
Фото: canstockphoto
Апрель ойида Ўзбекистон, Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотларига кўра, март ойида бўлгани каби Украина шакарининг асосий харидорига айланди.
Ўзбекистон Украинадан 23 минг тонна шакар импорт қилди, бу мамлакат умумий шакар экспортининг 55 фоизини ташкил этади. Шу тариқа, сўнгги икки ой ичида Ўзбекистон Украинадан 50 минг тонна шакар сотиб олди.
Таққослаш учун, Россия 2017 йил давомида Ўзбекистонга 109 минг тонна шакар юборди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ март ойида Ўзбекистон Украина шакарининг асосий харидорига айлангани хабар қилинганди.