Ўзбекистон | 07:52 / 09.05.2018
29226
7 дақиқада ўқилади

Ҳамид Саматов - 13 болани асраб олган яна бир ўзбек "Шомаҳмудови"

Фото: xotira.uz

Каттақўрғонлик Ҳамид ака Саматов Иккинчи жаҳон уруши йилларида икки марта қаҳрамонлик кўрсатади. Биринчиси - Сталинград ва Украина жанг майдонларида бўлса, иккинчиси - фуқаролик бурчини адо этишда. Урушдан уйига оғир жароҳат билан қайтган Ҳамид ака 13 нафар қаровсиз қолган болаларни асраб олиб, катта қилади, деб ёзмоқда Sputnik Ўзбекистон.

1944 йил. Урушда оғир жароҳат олиб уйига қайтаётган Ҳамид ака Саматов Каттақўрғон вокзалида ёғоч уйча ичида совуқдан яшириниб ўтирган болага кўзи тушади.

Болакай унга: "Дяденька, дайте хлеб", — деб юзланади. Ҳамид ака йўл халтасидаги бир бўлак нонини унга беради. Болакай нонни емасдан: "Дяденька, дайте еще", — дейди яна. 

Кўриниши жуда ориқ болакайга Ҳамид аканинг раҳми келади ва уни ўзи билан уйига олиб келади. 

Тонг саҳарда уйга кириб келган Ҳамид акани ота-онаси хурсандчилик билан кутиб олишди. Ўғли фронтдан қайтиб келганига албатта хурсанд бўлишди, лекин уни ёш бола билан кўриб: "Ҳа болам, ҳамма уруш қилаётганда, сен уйландингми?", деб сўрашади. Ҳамид ака: "Йўқ…", — деб бўлган воқеани айтиб беради. Улар тушуниб бош эгишади.

Каттақўрғонлик Ҳамид ака Саматов кўчада қаровсиз қолган болани кўрса, чидаб тура олмаган — уйига олиб келаверган. Бир сафар уч болани, яна бир сафар кучугидан ажралишни истамаган болакайни кучуги билан бирга уйига олиб келган.

Энг қийин, очарчилик вақтларни Ҳамид ака шундай эслайди. "Уйда 13 болакай, озиқ-овқат қолмаган. Болалардан икки нафари очликдан ўлиш арафасига келиб қолган". Ўшанда, у шинел ва этигини олиб бозорга чиқади ва уларни тўрт халта кепакка алмаштириб келади. Болалар хурсанд бўлади.
Лекин эртаси куни военком уни ҳарбий кийимсиз кўриб, қаттиқ койийди, "Сен нима, фронтовик бўла туриб, шинел ва этигингни сотиб ичдингми? Ахир бу шармандалик-ку" — дея жаҳл қилади у.

- Йўқ, ўртоқ полковник. Мен болаларимга овқат сотиб олиш учун сотдим. "Нечта боланг бор?" - деб савол берилганда Ҳамид ака "13та", деб жавоб беради. Полковник унинг сўзларига ишонмай, шу куннинг ўзидаёқ Ҳамид аканинг уйига машинада келади. Вазиятни кўриб, бирон сўз айтмай Ҳамид акани қучоқлайди… Шундан сўнг уч йил давомида полковник Акимов Самад ака оиласига доимо ёрдам юбориб туради. "Ўша, очарчилик йилларида бу жуда катта ёрдам бўлди", — дея эслайди Ҳамид ака. 

Фото: STAVADM.RU

Кунлардан бир кун ўтиб, Ҳамид аканинг ота-онаси уни уйлантиришга қарор қилади. Ҳамид ака бўлса "Ахир менинг болаларим бор-ку, қайси қиз менга турмушга чиқишга рози бўлади?", деб жавоб қайтаради.

Лекин шундай қиз топилади. Қўшнисининг қизи Санобар Ҳамид акага турмушга чиқишга рози бўлади. Бу воқеа ҳақида Ҳамид ака асраб олган тўнғич ўғил Санъат шундай эслайди.

"Биз асраб олинган 13 бола эдик. Ҳаммамиз жуда ёш эдик. Бўлажак онамиз Санобар ая уйимизга келиб бизни кўрдилар. У кишининг нигоҳида илиқлик ва меҳрибонлик сезилиб турарди. Санобар опа ўзи 19 ёшда бўлишига ва бизнинг оилада бўлажак қийинчиликларга қарамасдан, биз билан қолишга қарор қилдилар.  У киши бир неча йиллар давомида ҳаммамизни ювинтириб, кийинтириб, овқатимизни бердилар".

"Ҳамид ака ва Санобар опа, то бизларни оёққа турғизмагунча, атайлаб, ўз болаларини дунёга келтиришмади. Кейинчалик эса улар беш ўғил ва бир қизли бўлишди. Ҳозир уларнинг ҳамма болалари ўсиб, улғайиб, бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб кетишган", — ҳикоясини давом эттиради Санъат.

Ҳамид аканинг барча фарзанд, набира ва эваралари ушбу оилага тўпланган кунларида, ҳовлига 100дан ортиқ киши жамланади.

 

Хамидака Саматов, в годы Великой Отечественной войны, усыновил и воспитал 13 приемных детей. Помним! Чтим! Гордимся! Отец Вернувшись с войны после тяжелого ранения в родной Узбекистан, Хамид Саматов собрал в своем доме, отогрел, спас тринадцать осиротевших детей. Вам может показаться, что вы о нем уже слышали. Но при этом вы наверняка будете иметь в виду совсем другого человека — кузнеца Шамахмудова. Это о нем написаны книги, сняты фильмы. А Хамидака Саматов мало известен. То ли потому, что Каттакурган, где он живет, дальше, чем Ташкент, от корреспондентских дорог, то ли просто потому, что слава не любит повторений. Да и меньше всего думал о ней Хамид. Есть люди (с годами их остается все меньше), для которых жизнь измеряется как время «до» и «после войны». Никакие мирные впечатления не могут перекрыть или даже пригасить остроту пережитого ими. Такой же «вечный фронтовик» и Хамид. Любой его рассказ или начинается с войны, или кончается ею. Продолжение по ссылке. http://militera.lib.ru/prose/russian/sb_deti_voennoy_pory/06.html «Военная Литература» Проза войны Л. И. Графова

Posted by Tashkent Retrospective on Friday, May 5, 2017

 

Мавзуга оид