01:07 / 09.05.2018
6773

Канн халқаро фестивали доирасида Ўзбекистон павильони ўз эшикларини очди

Жорий йилнинг 8-19 май кунлари Франциянинг Круазет соҳили бўйида ташкил этилаётган 71-Канн халқаро кинофестивали доирасида илк бора Ўзбекистон павильони ташкил этилди. 

Дунёнинг 58 та мамлакати миллий павильонлари қаторидан жой олган ўзбек павильони 8 май куни ўз эшикларини дунёнинг барча мамлакатларидан ташриф буюрган кино вакилларига очди.​

Эслатиб ўтамиз, бу галги фестивалда асосий танловнинг ҳакамлар ҳайъатини актриса Кейт Бланшетт бошқаради. Асосий танлов дастурида 21 картина намойиш этилади. Уларнинг орасидан Жан-Люк Годар, Павел Павликовский, Маттео Гарроне, Цзя Чжанкэ, Жаъфар Паноҳий ва Нури Бильге Жейланларнинг янги ишлари ўрин олган.

Танлов доирасидан ташқарида намойиш этиладиган сўнгги фильм Терри Гиллиамнинг "Дон Кихотни ўлдирган одам" картинаси бўлади, режиссёр бу фильм устида деярли 20 йил ишлаган. 

71-Халқаро Канн кинофестивали 19 май куни ўз ишларини якунлайди. ​

Top