Ўзбекистон | 12:25 / 10.05.2018
4887
3 дақиқада ўқилади

Умумий ЎТМга хорижий фуқаролар томонидан ҳужжат тақдим этиш йўриқномасига ўзгартиришлар киритилди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар: 

1.4-банднинг учинчи хатбошисидан “ва нотариал тасдиқланган нусхалари” деган сўзлар чиқариб ташланди.

2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

7. Қабул комиссияси томонидан мактабда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқаронинг ҳужжатлари, уни ўқишга қабул қилиш бўйича тузилган далолатнома ҳамда у билан тузиладиган шартнома (контракт) лойиҳаси туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборилади, шундан сўнг улар томонидан ҳужжатлар жамланиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.

Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларда ташкил этилган қабул комиссияси томонидан ҳужжатлар тегишли вазирлик ва идораларга юборилади.”.

3. 8-банд ўз кучини йўқотган деб топилди.

4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

"9. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида тузилган хорижий фуқароларни мактабга ўқиш учун қабул қилиш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда махсус комиссия деб юритилади) томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари ушбу вазирлик ва идоралар томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.”

5. 10-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари” деган сўзлар билан алмаштирилди.

6. 13-банд куйидаги таҳрирда баён этилди:

“13 - Махсус комиссия томонидан хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли мактабларга юбориш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юборилади.”.

7. 14-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг” деган сўзлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг” деган сўзлар билан алмаштирилди.

Мавзуга оид