Ўзбекистон | 21:10 / 30.09.2024
2671
3 дақиқада ўқилади

Президент ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади

Давлат раҳбари ўқитувчи ва мураббийларнинг мақомини, қадр-қимматини янада юксалтириш – давлат сиёсатининг энг муҳим, ҳал қилувчи йўналишига айланганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга байрам табригини йўллади.

Давлат раҳбари эл-юрт азалдан эъзозлаб келадиган ўқитувчи ва мураббийларнинг мақомини, қадр-қимматини янада юксалтириш – давлат сиёсатининг энг муҳим, ҳал қилувчи йўналишига айланганини таъкидлади.

Миллий тараққиёт стратегияси асосида таълим ва тарбия тизимида тарихий ишлар амалга оширилаётгани, соҳага оид кўплаб қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бу борадаги ҳуқуқий база мустаҳкамлангани, янгиланган Конституцияда ўқитувчининг мақоми алоҳида белгилаб қўйилганини қайд қилди. Республикада ҳар йили янги таълим масканлари барпо этилиб, уларнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланаётгани, дарслик ва ўқув қўлланмаларининг замон талабларига мос янги авлоди яратилаётганига урғу берди.

Табрик сўзида айтилишича, инсон қадрини улуғлашга қаратилган улкан ишлар доирасида ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини муносиб баҳолаш ва рағбатлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бугунги кунда ўқитувчиларнинг иш ҳақи 2016 йилга нисбатан ўртача 2,5 марта, профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маоши эса 4,5 карра ўсган, октябр ойидан педагог ходимларнинг иш ҳақи яна 15 фоизга оширилади.

Ўқувчилар 2010-2016 йилларда халқаро фан олимпиадаларида 73 та медални қўлга киритган бўлса, сўнгги етти йилда 349 та, 2024 йилнинг ўзида эса 122 та медалга сазовор бўлган.

Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларнинг устозларини рағбатлантириш учун давлат бюджетидан 6 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

«Ишончим комил, сиз, муҳтарам педагоглар, профессор-ўқитувчиларимиз таълим соҳасидаги ислоҳотларимизда янада фаол иштирок этиб, «Янги Ўзбекистон – маърифий жамият» деган олийжаноб ғоямизни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшасиз. Ҳеч шубҳасиз, биз таълим ва тарбия тизимини янада равнақ топтириш, соҳа ходимлари учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масаласига бундан буён ҳам устувор аҳамият берамиз ва ўқитувчиликни жамиятимизда энг обрўли касблар қаторига олиб чиқамиз», дейилади табрик сўзи якунида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди