Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 19:13 / 10.05.2018
44271
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда яна зилзила кузатилди
Бугун, 10 май куни соат 19:10да Тошкентда давомли зилзила кузатилди.
Ер силкиниши Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида сезилган.
Пойтахт Тошкент шаҳрида зилзила кучи 3 балл атрофида бўлди ва афтершок қайд этилди.
Зилзила эпимаркази Афғонистоннинг Ҳиндукуш вилоятида, 200 километр чуқурликда жойлашган. Марказда зилзила кучи 4,8 баллга тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 9 май куни Афғонистон ва Тожикистон чегарасида рўй берган 6 баллик зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида сезилганди.