Жамият | 16:53 / 11.05.2018
9353
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди
10 май куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида яшаган, Х.Н. ўзининг “Спарк” русумли автомашинасини “Қўшработ-Нурота” йўлининг 25-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан келаётган Б.М. бошқарувидаги “Zaz” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада “Спарк” автомашинаси ҳайдовчиси Х.Н. ва йўловчиси А.Қ. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. Шунингдек, қолган икки йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
14:27 / 09.10.2024
Самарқанддаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди
12:21 / 07.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
14:57 / 06.10.2024
Самарқандда янги 1 800 ўринли мактаб биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди
07:15 / 02.10.2024