23:00 / 13.05.2018
43804

Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Жорий йилнинг 1 май кунига кўра «Speedtest Global Index» хизмати мустақил мутахассис сифатида дунё давлатларида мобил интернет тезлигини ўрганиб, ўз рейтингини эълон қилди. Мазкур тажриба бир неча йўналишлар бўйича ўтказилди. 

Ҳисоботга кўра, кучли учлик эгалари Исландия, Норвегия ва Қатар давлатлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида мобил интернет тезлиги 8,9Мбит/c ни ташкил этиб, Ўзбекистон жаҳон рейтингида 115-ўринни эгаллади.

Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан кейин учинчи ўринда, аммо Туркманистон рўйхатга киритилмаган. СССР ҳудудида ташкил топган давлатлар ўртасида Литва энг юқори поғонада (18-ўрин), кейинги ўринларда мос равишда Эстония (33-ўрин), Молдова (39-ўрин), Латвия (41-ўрин) ва Грузия (50-ўрин) қайд этилган. 

Иқтисодий кўрсаткичи юқори давлатлардан Хитой 38-ўрин, АҚШ 44-ўрин ва Япония 52-ўринни эгаллаб турибди. Рейтингни 126-ўриндаги Ироқ якунлаган.

Фото: Kun.uz
Top