Иқтисодиёт | 16:06 / 14.05.2018
4367
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Жанубий Урал савдо уйи очилади

Фото: ТАСС /Михаил Метцель

15-19 май кунлари Ўзбекистонда Россиянинг Челябинск области кунлари бўлиб ўтади. Унда Челябинск области губернатори Борис Дубровский ва минтақанинг 35 корхонаси вакиллари истиқболли ҳамкорлар билан металлургия маҳсулотларини экспорт қилиш, шунингдек, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар, деб ёзмоқда ТАСС. 

Ташрифдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон билан Челябинск области ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни ривожлантиришдан иборат.

Делегация Самарқанд вилояти, Тошкент, Наманганга ташриф буюради.

Челябинск областидан Ўзбекистон машинасозлик заводлари эҳтиёжлари учун металлургия ва машинасозлик маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари, автомобилсозлик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва бошқа кўплаб соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилиш режалаштирилган.

17 май куни Тошкентда бизнес-форум очилади, унинг доирасида Челябинск области ва Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси тақдимотлари режалаштирилган. Ўзбекистонда Жанубий Урал савдо уйининг очилиши ҳам бўлиб ўтади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид