Жаҳон | 23:58 / 15.05.2018
5107
2 дақиқада ўқилади

Ғазода март охиридан ҳалок бўлганлар сони 100  дан ошиб кетди – БМТ

Фото: AFP 2018 / Mahmud Hams

Ғазо секторидаги тўқнашувлар оқибатида март ойи охиридан то шу кунгача ҳалок бўлганлар сони 100 нафардан ошиб кетди. Бу ҳақда БМТнинг Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Николай Младенов маълум қилди.

“Тўқнашувлар бошланган 30 март кунидан ҳозирги кунгача 100 дан кўпроқ одам, жумладан 13 бола ўлдирилган. Қурбонлардан ярмидан кўпи кечаги куннинг ўзида ўлдирилган”, деб маълум қилган Младенов БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида. 

Унинг таъкидлашича, Ғазо сектори аҳолиси учун 14 май куни “фожиа” бўлди ва “қотилликларни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди”.  

“Исроилда қўлланаётган кучни мутаносиб қўйиш, ўлим ёки жиддий жароҳатлар олиш хавфи бўлмаса, жанговар ўқлар қўлламаслик мажбурияти бор. У чегараларини ҳимоя қилиши керак, бироқ буни мутаносиб равишда қилиши ва одамлар ҳалок бўлиши билан боғлиқ барча ҳодисаларни тергов қилиши лозим”, дб айтган Младенов.

14 май куни Ғазо секторида АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилишига норозилик сифатида юз берган тўқнашувлар оқибатида 90 дан кўпроқ фаластинлик ҳалок бўлди. 

Мавзуга оид