Ўзбекистон | 10:04 / 15.05.2018
15764
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови тикланди
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1992 йилда тўхтатиб қўйилган мунтазам автобус қатнови 15 май куни тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Автомобиль транспорт агентлиги хабар бермоқда.
Тошкент-Хўжанд-Тошкент» йўналиши бўйича биринчи тақдимот рейси 15 май куни «Тошкент» автовокзалидан маҳаллий вақт билан соат 08:30да йўлга чиқди. Унда вазирликлар ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари, ишчи гуруҳ аъзолари бор.
Таъкидланишича, мамлакатлар ўртасидаги йўналиш масофаси 174 километрни ташкил қилади.
Май ойи бошида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида автобуслар ҳаракати тикланганди.
Январда эса Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ўртасида ҳам автобус қатнови тикланди.
Мавзуга оид
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
21:15 / 08.10.2024
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида янги электр тармоғи қурилади
09:23 / 08.10.2024