Жамият | 15:51 / 16.05.2018
10105
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўзаро жанжал туфайли қариндошларини пичоқлаган шахс ушланди

Иллюстратив фото/Sputnik

13 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи А.Х. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида бир маҳаллада яшовчи қариндошлари Э.Х.нинг кўкрак ва елка қисмига ҳамда унинг бирга яшовчи укаси Ж.Б.нинг иккала оёғини сон қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада Э.Х. ва Ж.Б.лар касалхонага ётқизилган. А.Х. қўлга олинган.

Мавзуга оид