22:42 / 16.05.2018
6605

Ҳудудларда “Умид ниҳоллари-2018” ғолиблари тақдирланмоқда 

Ҳудудларда “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақаларининг финал босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.   

Жорий йилнинг 14-20 май кунлари ҳудудларда “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақаларининг финал босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбирлари “Ёшлик ва спорт байрами” сифатида юқори савияда ўтказилмоқда. 

Тадбирлар давомида спортнинг 21 тури бўйича вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган жами 10 444 нафар спортчи диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланади.

Фото: Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати

Мусобақаларнинг ҳудудий финал босқичида ғолибликни қўлга киритган спортчи-ўқувчилар эса 1-, 2- ва 3-даражали диплом, медаль ва кубок билан,  совриндор туман (шаҳар) жамоаси эса олий соврин “Президент совғаси” “Damas” русумли автомашинаси билан тақдирланади.

Фото: Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати

“Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақаларининг тақдирлаш маросимларида давлат ва жамоат арбоблари, таниқли спортчилари, маданият ва санъат вакиллари иштирок этмоқда.

Эл севган санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокида концерт дастурлари, турли бадиий чиқишлари намойиш этилиб, ўқувчилар учун том маънода “Ёшлик ва спорт байрами”га айланмоқда. Мазкур тадбирларда жами 63 минг нафардан ортиқ мактаб ўқувчиси иштирок этиши кўзда тутилган.

Top