Ўзбекистон | 21:26 / 19.05.2018
25135
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятида Шавкат Мирзиёев иштирокидаги видеоселектор бошланди

Андижон вилоятининг Улуғнор тумани ҳокимлиги биносида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаолларининг видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Вилоятнинг бошқа туманларига нисбатан оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволда бўлган Улуғнор туманида ўтаётган йиғилишда республикадан келган вазирлик, ташкилот ва идора мутасаддилари, вилоят масъуллари иштирок этмоқда. Андижон шаҳри ва туманлар ҳокимлиги биноларида ҳам тўпланган фаоллар видеоселекторни кузатиб бормоқда.

“Бундай катта марраларга эришишни иқтисодиётимиз кўтармайди. Биз 1,5 йил ичида сизлар билан бирга жуда катта марралар олдик. У марралар ниятларимиз, ҳали. Лекин буни амалга ошириш... Тасаввур қилинг-а, болани уч ёшидан олийгоҳгача тарбия берайлик, у салоҳиятли бўлади. Унга битта нарсани бериш керак: билим ва ватанпарварлик. Тамом! Бошқа нарса керак эмас. Минг афсус, ўтган йилларда на билим, на ватанпарварлик бера олдик”, дейди давлат раҳбари нутқ бошларкан.

Давлат раҳбари вилоят фаоллари билан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ўтаётган вақт ғанимат экани, буларни барчасини ҳисобга олиб, меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлади. Видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Мавзуга оид