Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Музокараларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий суръатларини юқори баҳолади. Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошган.

Шунингдек, саноат, энергетика, металлургия, транспорт, кимё саноати ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида амалга оширилаётган йирик қўшма лойиҳаларнинг бориши муҳокама қилинди.
Учрашув чоғида товар айирбошлашдаги юқори суръатларни сақлаб қолиш, кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Мариинский театрида Георг Фридрих Генделнинг “Тамерлано” операси премьераси ўтказилгани ва “Эрмитаж” давлат музейида Ўзбекистон амалий санъати кўргазмаси очилгани қайд этилди.
Суҳбат якунида давлат раҳбарлари бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилди.
Мавзуга оид
12:53
Президент: Энергия тежамкор қурилиш материалларига ўтиш вақти келди
12:30
Йирик лойиҳаларда маҳаллий қурилиш материаллари улуши оширилади
12:19
Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатида янги тизим яратишни топширди
11:45