Ўзбекистон | 16:22 / 19.05.2018
6151
2 дақиқада ўқилади

Қонунчилик палатасида Ҳисоб палатаси ҳисоботи кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда депутатлар ўз конституциявий ваколатлари доирасида Ҳисоб палатасининг 2017 йилги ҳисоботини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мажлисда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари О.Рустамов ҳисобот билан сўзга чиқди. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мамлакатимизнинг энг олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланиб, Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир. 

Тақдим этилган ахборотда таъкидландики, Ҳисоб палатасининг ўтган йилги фаолиятида Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш, қабул қилинаётган давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг ташқи аудитини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини такомиллаштириш бўйича 32 таклифлар билдирди. Давлат бюджети даромадлари прогнози лойиҳаси Ҳисоб палатасининг 10 та таклифлари асосида қайта кўриб чиқилиб, 1,4 трлн. сўмга қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

Маҳаллий бюджетларга қўшимча даромад манбаларини аниқлаш натижасида, бюджетга қарийб 120,0 млрд. сўм қўшимча даромад манбалари аниқланди. Жумладан, Самарқанд вилоятида 27 млрд. сўм, Тошкент вилоятида 21,4 млрд. сўм, Наманган вилоятида 6,3 млрд. сўм ҳамда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 30,4 млрд. сўм, Бектемир туманида 19,4 млрд. сўм ва Сергели туманида 13,3 млрд. сўм қўшимча даромадлар аниқланган.

 

Мавзуга оид