17:44 / 19.05.2018
19320

Қозоғистонлик таниқли боксчи Шаҳрам Ғиёсов билан жанг ўтказиши мумкин

Фото: ВВС

Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари чемпиони қозоғистонлик Дониёр Елеусинов профессионал боксдаги навбатдаги жангини 6 июнь куни Лондондаги York Hall’да ўтказиши мумкин. Бу ҳақда sports.kz хабар берди.

Қозоғистонликнинг бу жангдаги рақиби ҳозирча номаълум. Бироқ Дониёр Елеусиновнинг ишлари билан шуғулланувчи Boxing Star менежерлик компания раҳбари Зиё Алиевнинг айтишича, ўз мижози ҳаваскор боксда жаҳон чемпионига айланган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов билан тўқнаш келиши мумкин.

"Дониёрнинг Ғиёсов билан эҳтимолий жанги ҳақида – бу узоқ истиқболда юз бериши мумкин. Бироқ, албатта, ҳеч ким бундай имкониятни истисно этмайди. Барча тожни ўзига олишга интилади – у ерда жуда яхши боксчилар бор", - деди Алиев. 

Top