Меланья Трамп даволанишдан кейин Оқ уйга қайтди
АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп Уолтер Рид номидаги ҳарбий-тиббиёт марказида даволанишдан кейин 19 май куни Оқ уйга қайтди. Бу ҳақда Меланья Трамп вакиллари маълум қилишди.
“Биринчи хоним бугун эрталаб Оқ уйга қайтди. У шинам шароитларда ҳордиқ чиқармоқда ва кўтаринки кайфиятда”, деб айтилган хабарда. Хабарда Меланья шифохонада бўлганда уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдирилган.
Жорий ҳафта бошида Меланья Трамп эмболизация амалиётидан ўтишига тўғри келгани маълум бўлган. Оқ уйда бу қандай касаллик билан боғланганига аниқлик киритилмаган ва шунчаки, гап буйрак касаллиги ҳақида кетаётгани маълум қилинган.
Меланья Трамп даволанишда бўлгани сабабли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи вақтида Зироат Мирзиёевага ҳамроҳлик қила олмаганди.
Мавзуга оид
18:39 / 13.03.2019
Ўзбекистонда буйрак касаллиги учун хизмат кўрсатиш қай даражада?
09:24 / 19.10.2018
Трамп самолётдаги фавқулодда вазиятдан сўнг рафиқасини мақтади
10:55 / 13.10.2018
«Ҳақиқатдан ҳам тупурганман». Меланья Трамп можароли вазиятга изоҳ берди
08:56 / 04.06.2018