Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: ҳудудларда ошқозон ва буйрак касалликлари бўйича оғриқли нуқталар сақланиб қолмоқда
Ўтган 5 йилда ошқозон касалликлари 1,5 баробар қисқарган бўлса-да, Қашқадарё ва Навоийда бундай ижобий силжиш кузатилмаган. Айрим туманларда мурожаатларнинг тўртдан биридан кўпроғи ошқозон-ичак муаммоларига тўғри келмоқда, баъзи ҳудудларда буйрак касалликлари республика даражасидан 40–50 фоизга юқори.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент соғлиқни сақлашдаги ҳолатни аниқ мисоллар билан таҳлил қилар экан, ҳудудлар кесимидаги тафовутлар сақланиб қолаётгани, профилактика ва бирламчи бўғин ишларида сусткашлик борлигини таъкидлади.
Расмий маълумотга кўра, сўнгги беш йилда ошқозон касалликлари умумий миқёсда 1,5 баробар камайган. Бироқ Қашқадарё ва Навоий вилоятларида кўрсаткичлар деярли ўзгармаган. Хусусан, Яккабоғ туманида шифокорларга мурожаатларнинг 33 фоизи, Ғузорда 29 фоизи, Косон ва Миришкорда эса 25 фоизи ошқозон-ичак касалликлари билан боғлиқ.
Шунингдек, аҳоли, айниқса болаларда антибиотиклардан пала-партиш фойдаланиш ҳолатлари давом этаётгани танқид қилинди. “Туманларга тушиб, шифохона ва поликлиникадаги врачлар билан ишлаш, қайси дори мумкин, қайси бири мумкин эмаслигини аниқ ўргатиш суст”, дея мутасаддиларга кескин эътироз билдирилди.
Яна бир муаммо — буйрак касалликларининг ҳудудлар бўйича юқори улуши. Қорақалпоғистон, Хоразм, Фарғона ва Андижонда бу кўрсаткич республика ўртача даражасидан 40–50 фоизга баланд экани қайд этилди. Мазкур ҳудудларда кўрсаткичлар йиллар давомида камаймаётгани Урология маркази ва Нефрология маркази раҳбариятидан пастга тушиб, профилактик ишларни кучайтиришни талаб қилади.
Мутасаддиларга бирламчи бўғинни мустаҳкамлаш, дорилардан оқилона фойдаланиш бўйича шифокорлар малакасини ошириш, ҳамда ошқозон-ичак ва буйрак касалликлари профилактикасини жойларда тизимли ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
13:51 / 05.10.2025
Нукуслик қизлар кўзни сканерлаш орқали касалликни аниқловчи стартап яратди
11:05 / 22.09.2025
Она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси чекланади
20:43 / 19.09.2025