Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда газ аралашмаларини ишлаб чиқариш корхонаси очилиши кутилмоқда
Айни кунларда Қашқадарё ССМ ДК ва Honeywell компанияси Россиядаги расмий дистрибюторлари ўртасида Газоанализаторларни қиёслаш учун фойдаланиладиган газ аралашмаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан қўшма корхона очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, деб хабар беради “Ўзстандарт” агентлиги.
Маълум қилинишича, 18 май куни Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасида Honeywell компаниясининг Россиядаги расмий дистрибюторлари билан биргаликда, Қашқадарё ҳудудида нефть ва газ соҳасида фаолият юритаётган йирик корхоналар, жумладан Lukoil Uzbekistan Operating company МЧЖ, Enter Engineering Pte Ltd, Eriell компанияси, Муборакнефтгаз МЧЖ, Шўртаннефтгаз МЧЖ, Муборак ГКИЗ МЧЖ, Шўртан газ кимё мажмуаси МЧЖ, Гиссарнефтгаз ҚК МЧЖ вакиллари ҳамда марказ раҳбарияти иштирокида Газоанализаторларни қиёслаш учун фойдаланиладиган газ аралашмаларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очиш юзасидан музокаралар олиб борилди.
“Кун тартибидаги масала юзасидан Honeywell компаниясининг Россиядаги расмий дистрибюторлари - “Тандес” компанияси бош директори Корявина Наталья Юриевна ҳамда газ таҳлили йўналиши бўйича бошқарувчи Ритов Олег Викторович ўз маърузалари билан чиқиш қилишди. Йиғилишда марказ директори У.Амирқулов, метрология бўлими бошлиғи Ж.Таджиев ва бошқалар мазкур масала юзасидан ўз фикр ва таклифларини баён этишди”, дейилади агентлик хабарида.
Қўшма корхона ташкил этилса бугунги кунда Ўзбекистонда нефть ва газ соҳаси бўйича долзарб бўлиб турган газоанализаторларни қиёслаш учун фойдаланиладиган газ аралашмалари чет давлатлардан олиб келинмасдан, маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.