Ўзбекистон | 11:17 / 24.05.2018
64006
1 дақиқада ўқилади

Фаолиятини давом эттирадиган постлар маълум бўлди (рўйхат)

Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 59 та, шу жумладан 29 та йўл-патруль хизмати стационар постлари, 30 та патруль-пост хизмати постлари (блок-постлар ва тўсиқ постлар)нинг фаолияти давом этади.

Фаолиятини давом эттирадиган йўл-патруль хизмати стационар постлари ва патруль-пост хизмати постлари рўйхати

Изоҳ:

ЙПХ- йўл-патруль хизмати.

ППХ - патруль-пост хизмати.

Фаолиятини давом эттирадиган постларнинг умумий сони - 59.

Улардан:

йўл-патруль хизмати стационар постлари - 29,

патруль-пост хизмати постлари (блок-постлар ва тўсиқ постлар) - 30.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 74та пост фаолияти тугатилаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид