Самарқандда ЙПХ инспектори ҳаётига тажовуз қилинди, у вафот этди
24 май куни соат 12.05ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, “Дамас” русумли автомашинаси ҳайдовчи телефонда гаплашиб бошқариб келаётганлиги сабабли, шу ерда хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти Йўл-патруль хизмати инспектори И.Н. томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўхтатилганида, ҳайдовчи ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттириб, сафдор И.Н.ни қасддан уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Натижада сафдор И.Н. жароҳат олиб касалхонада вафот этган.
Кўрилган чоралар натижасида “Дамас” русумли автомашинанинг эгаси С.Ш. эканлиги аниқланиб ушланган.
Мавзуга оид
12:21 / 07.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
14:57 / 06.10.2024
Самарқандда янги 1 800 ўринли мактаб биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди
07:15 / 02.10.2024
Самарқанд архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди
07:10 / 02.10.2024