Жаҳон | 11:25 / 28.05.2018
23241
2 дақиқада ўқилади

Юлия Скрипаль ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Виктория Скрипаль/Фото: REUTERS

Британияда ўз отаси, ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль билан бирга заҳарланган Юлия Скрипаль ҳодисадан аввал фарзанд кўришга тайёрланаётган бўлган. Бу ҳақда унинг қариндоши Виктория kp.ru’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«У уйида таъмирлаш ишларини бажараётганди. Битта хонани бўлажак фарзандга ажратишни режалаштирган. Иккинчиси - ётоқхона. Ошхона ва бошқа хоналар таъмирдан чиқариб бўлинганди. У барчасига ўз чўнтагидан пул тўлаган», - дея айтиб ўтди Виктория Скрипаль.

Унинг сўзларига кўра, Юлия Британияга учиб келишдан аввал аёл-прорабга қўнғироқ қилган ва иш учун навбатдаги ҳақни етказиб беришга улгурмаётганини айтган. У калитларни Степан исмли йигитдан бериб юборишини билдирган.

Виктория Скрипалнинг қўшимча қилишича, Степан заҳарланишдан сўнг, 6 март куни, прорабнинг ёнига келган ва уй калитларини берган. У гўёки шундай деган: «Сен мени танимайсан, сен мени кўрмагансан!».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Британия Скрипалларни мажбуран ушлаб тургани ҳақида маълум қилганди. 

Мавзуга оид