Ўзбекистон | 18:06 / 28.05.2018
9141
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Олий суди раиси ШҲТ бош котиби билан учрашди

2018 йил 28 май куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Р.Алимов ШҲТнинг Пекин шаҳридаги қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов билан учрашди. 

Суҳбат чоғида томонлар адлия ва ШҲТ маконидаги юқори суд органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини ривожлантириш бўйича долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Название
Фото: rus.sectsco.org

Олий судларнинг салоҳиятини террорчилик фаолиятида, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланишига, трансчегаравий ва бошқа жиноятларга алоқадор шахсларга нисбатан адолатли ва «жазога тортувчи қилич» сифатида мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: rus.sectsco.org

Бош котиб ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари орқали ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ахборот алмашиш орқали ташкил этилган узлуксиз мулоқот ва ҳамкорлик трансмиллий хавф ва таҳдидларга қарши самарали курашиш учун шарт-шароит яратишини таъкидлади.

Фото: rus.sectsco.org

К.Комилов Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш ШҲТ давлатлари ҳамда халқлари ўртасида яхши қўшничилик ва ўзаро ҳамкорликнинг улкан салоҳияти учун қўшимча имкониятлар очиб беради ва Олий судлар раислари билан ўзаро ҳамкорлик доирасида суд фаолиятини амалга оширишда ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ишчи экспертлар гуруҳини тузиш тўғрисида қабул қилинган қарор бундан кейин рақамлаштириш ва суд фаолиятини ахборотлаштириш даражасини оширишга ёрдам беришини айтиб ўтди.

Фото: rus.sectsco.org

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда адлиянинг долзарб масалалари бўйича муносабатларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид