Имомали Раҳмон Душанбедаги янги Ислом институти пойдеворининг илк тошини қўйди
30 май куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Имоми Аъзам-Абуханиф Нўъмон ибн Собит номидаги Ислом институтининг янги биноси пойдеворининг илк тошини қўйди. Бу бино ҳозирда қурилаётган, Марказий Осиёда энг катта бўладиган масжид ёнида жойлашади. Ҳозирда институтнинг биноси Душанбенинг бош масжиди ёнида жойлашган.
Янги бинода 1,5 минг талаба таълим олиши мумкин. Бино 3 гектар майдонда жойлашади ва унинг қурилишига 136 млн сомони ажратилади.
Лойиҳага кўра, таълим муассасасининг бош биноси 5 та 7 қаватли блок – ўқув корпуслари, маъмурий бинолар, ётоқхона, спорт зали, ошхона, кутубхона ва анжуманлар залидан иборат бўлади.
Маълум қилинишича, Ислом институти Тожикистон ҳукуматининг 2007 йил 2 ноябрдаги қарори билан ташкил этилган.
Аввал у Имом ат-Термизий номидаги Тожикистон ислом университети деб аталган. 2008 йилда у қайта номланган.
Институтга кириш учун абитуриентлар форс-тожик тили ва адабиёти бўйича ёзма имтиҳон ҳамда тестлар топширадилар.
Ўқишга қабул қилишда форс ва араб ёзувини биладиганларга афзаллик берилади. Бироқ “илми Қуръон” бўлимига кирувчилар Қуръони Каримни ёддан билишлари керак бўлади.
Институтда ўқиш 3 босқичдан: бакалавриат, магистратура ва аспирантурадан иборат бўлади. Таълим муассасасида кундузги ва сиртқи ўқиш жорий қилинган.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024