Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги
Бугун, 1 июнь куни Андижон вилояти, Пахтаобод туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
2017 йил 2 апрелдан буён туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Фарҳоджон Ҳожиматов ўз аризасига кўра, ишдан бўшатилди.
Туманга Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Маҳмуджон Турсунович Бозоров ҳоким этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида: Маҳмуджон Бозоров турли йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида фаолият юритиб келган. У бугунга қадар Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси иқтисодий таҳлил, шартномавий муносабатлар, қишлоқ инфраструктураси, фермер хўжаликларини ривожлантириш бўлими бошлиғи ва бошқа турли лавозимларда ишлаб келган.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
-
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
Жаҳон | 22:39 / 18.05.2025
-
Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди
Жаҳон | 22:32 / 18.05.2025
Мавзуга оид

09:48 / 14.08.2024
Андижонда Ucell ходими компаниянинг қарийб 450 млн сўм пулини онлайн биржага тикиб, ютқазиб қўйди

11:39 / 30.11.2023
Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

22:36 / 24.11.2022
Пул бўлмаса, стела қуриш нега керак эди? Пахтаобод ҳокимлиги қурувчининг пулини 3 йилдан бери бермаяпти

13:20 / 17.10.2022