Андижонда Ucell ходими компаниянинг қарийб 450 млн сўм пулини онлайн биржага тикиб, ютқазиб қўйди
25 ёшли йигит компаниянинг Пахтаобод тумани филиалида катта сотувчи вазифасида ишлаган. У компаниянинг мижозлар тўлови сифатида қабул қилинган 448 млн сўм маблағини ўз банк картасига ўтказиб олган ҳамда Bitcoin олди-сотдиси учун “Binance” криптовалюта биржасига тикиб юборган. Бироқ омади келмай, пулларни ютқазиб қўйган.

Фото: Depositphotos
Пахтаобод туманида Ucell ходими компаниянинг катта миқдордаги пулини онлайн биржада ютқазиб қўйди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.
Kun.uz танишган ҳукмда келтирилишича, 1999 йилда туғилган А.И. Ucell компаниясининг Пахтаобод тумани филиалида катта сотувчи вазифасида ишлаган. Йигит 2023 йилнинг октябр ойида компания томонидан мижозларга тўловлар учун ўтказилган 198 млн 900 минг сўм пулни Paynet иловасидан фойдаланиб, ўзининг номидаги банк пластик картасига ўтказиб олган. Сўнгра ушбу маблағни Bitcoin олди-сотдиси учун Binance криптовалюта биржасига тикиб юборган.
А.И. 2023 йил ноябр ойида шу усулда компаниянинг 249 млн 907 минг сўм маблағини ўз банк картасига ўтказиб, яна онлайн биржага тиккан. Аммо унинг омади келмаган ва компаниянинг жами 448 млн сўмдан ортиқ пулини ютқазиб қўйган.
Судда А.И. айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни қоплаганини, қилган ишидан пушаймонлигини айтган ва ўзига нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраган.
Суд қарори билан А.И. Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) содир қилганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 1 йил давлат ҳамда давлат улуши иштирокидаги корхоналарда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда “Ёшлар овози – Bo‘zatov FEST” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:30
-
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди
Жаҳон | 13:24
-
ХЖС Нетаняҳу ва Галлантни ҳибсга олишга ордер берган судяларга қарши АҚШ санкцияларини қоралади
Жаҳон | 13:22
-
Глобал экологик фонднинг VIII Ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади
Ўзбекистон | 13:14
Мавзуга оид

16:59 / 18.04.2025
Ucell мобил абонентлар сони бўйича 10 миллионлик маррадан ўтди

09:00 / 19.09.2024
Ucell энг тез интернет мукофоти соҳиби бўлди

19:17 / 01.08.2024
Ookla® таҳлилига кўра Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет Ucell'да экани эътироф этилди

17:00 / 20.12.2023