Иқтисодиёт | 11:34 / 01.06.2018
19365
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қирғизистонда автомобиллар йиғишга, Қозоғистонда ишлаб чиқаришни кенгайтиришига тайёрланмоқда

Фото: UzNews

«Ўзавтосаноат» Қирғизистонда ўз автомобилларини йиғишни ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда ва Қозоғистон ҳудудида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга тайёргарлик кўрмоқда, дея таъкидлади компания бошқаруви раиси Умиджон Салимов. 

«Бу масала (автомобиллар йиғилиши) Қирғизистон билан муҳокама қилинмоқда», - дея изоҳлади Салимов. 

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Ўзбекистон автосаноати учун устувор бозорлардан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи қўшни мамлакатда тўрт маротаба бўлди, Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги билан лойиҳани иқтисодий баҳолаш давом этмоқда.

Ушбу босқичда ишлаб чиқариш учун иккита локация кўриб чиқилмоқда. Автосаноат раҳбарининг фикрича, катта эҳтимол билан Ўзбекистон билан чегарадаги Ўш шаҳри танланади.

«Ўш биз учун анча тежамкор, чунки у заводдан деярли икки соатлик йўлда жойлашган. Иккинчи платформа пойтахтда кўриб чиқилмоқда. Агар иқтисодий ҳисоб-китоблар лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини кўрсатса, биз Ўш шаҳрини танлаймиз», - дея таъкидлади «Ўзавтосаноат» раҳбари. 

Қозоғистондаги мавжуд ишлаб чиқаришга келинса, у ерда қатор учта автомобиль моделига кенгайтирилади. «Ҳозир биз Cobalt ва Spark йиғишни ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз», - деди Салимов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобилларни сотиш тизими ўзгартирилиши, у мижозларга автомобилни сотиб олиш кунида олишга имкон бериши хабар қилинганди.

Мавзуга оид