Қозоғистонда Марбург вируси туфайли аэропортларда йўловчилар ҳароратини ўлчаш бошланди
Республикага келганлар давлат чегарасини кесиб ўтишда текширувдан ўтказилади.
Қозоғистон халқаро аэропортларида Марбург вирусининг мамлакатга кириб келиши хавфи туфайли чет элдан келаётган барча йўловчиларнинг тана ҳароратини масофадан ўлчаш амалиёти жорий этилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош давлат санитария врачи Сархат Бейсенова маълум қилди, дея унинг сўзларини келтирмоқда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Мамлакатга келганлар давлат чегарасини кесиб ўтишда текширувдан ўтказилади. Текширув ҳар қандай мамлакатдан келганларни қамраб оладими ёки фақат инфекция ўчоқлари қайд этилган Африка давлатларидан келганларга тааллуқлими, Бейсенова бунга аниқлик киритмади.
Қозоғистон ССВ чегарадаги санитария-карантин назоратини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Марбург эпидемияси дунёга хавф солаётгани ҳақида огоҳлантирганидан сўнг жорий этди. ЖССТнинг огоҳлантируви сентябр ойи охирида, Руандада ушбу касаллик тарқалгани тасдиқлангандан кейин эълон қилинганди.
3 октябр ҳолатига кўра, Руанданинг Конго Демократик Республикаси, Танзания ва Уганда билан чегарадош бўлган округларида 36 кишида касаллик қайд этилган, 11 киши вафот этган.
Беморларнинг 70 фоизи соғлиқни сақлаш тизими ходимлари экани маълум бўлди. Тирик қолган беморлар изоляцияга олинди ва даволаниш учун касалхоналарга юборилди, маҳаллий ҳокимият улар билан алоқада бўлганлар устидан назорат ўрнатди.
Марбург вируси Эбола вирусига “қариндош”, аммо ундан хавфлироқ ҳисобланади. Инфекциядан ўлим даражаси 88 фоизга етади. Вирус асосан касалланган одамларнинг тана суюқликлари (қон, сийдик, нажас, қусиш, тупук ва бошқалар) билан алоқа қилиш орқали юқади.
ЖССТ бошқа мамлакатларга касаллик тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантирди. 3 октябр куни Германияда тиббиёт факултети талабаси ва унинг севгилиси вирусга чалинишда гумонланиб поезддан туширилди: йигит Руандадан қайтаётган эди, у ерда беморларни даволаган. Текширув туфайли вокзал қисман ёпилди, аммо олиб борилган таҳлиллар жуфтликда Марбург вируси мавжудлигини тасдиқламади.
Кейинроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус Марбург вируси келтириб чиқарадиган касалликнинг глобал даражада тарқалиш хавфи юқори эмаслигини айтди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
-
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Спорт | 23:38 / 05.06.2025
-
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади
Жаҳон | 23:27 / 05.06.2025
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025