13:53 / 02.06.2018
5904

Вьетнам ўз ҳудудидаги хорижий ҳарбий базалар бўйича позициясига ойдинлик киритди

Фото: Reuters /Quang Le

Вьетнам ўз ҳудудини хорижий ҳарбий базаларни жойлаштириш учун тақдим этиш ниятида эмас. Бу ҳақда Вьетнам миллий мудофаа вазири Нго Суан Лить Осиё-Тинч океани минтақасида хавфсизлик масалалари бўйича халқаро конференция давомида маълум қилди.

«Барча давлатлар бир бирининг мустақиллигини ҳурмат қилиши керак, ҳамда биз ўз ҳудудимизда хорижий базаларни жойлаштиришга розилик бериш ниятида эмасмиз», - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Таъкидланишича, вазир «барча давлатлар, айниқса қудратли мамлакатлар ҳурмат кўрсатиши ва бир томонлама провокацион ҳаракатлардан тийилиши керак»лигини айтган.

Аввалроқ, Япония мудофаа вазири Ицунори Онодэра халқаро конференция давомида чиқиш қилиб, Пхеньяннинг ядросизланиши АҚШ ва КХДР саммити якунига айланиши лозимлигини айтганди.

Top