Жаҳон | 01:24 / 03.06.2018
68191
1 дақиқада ўқилади

Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ирина Винер-Усмонова устига декорациялар тушиб кетди (видео)

Бадиий гимнастика бўйича Европа чемпионатида россиялик гимнастикачи Анастасия Сергееванинг чиқиши вақтида девордаги декорацияларнинг бир қисми қулаб тушди. Декорациянинг 3 метрга 6 метрлик қисми полга тушган. Гимнастикачига ҳеч нарса қилмаган, чунки у девордан 30 метр нарида иштирок этаётган бўлган. Бироқ декорация россиялик гимнастикачилар мураббийи Ирина Винер-Усмонова устига тушган. Декорациянинг тушиб кетаётганини кўрган ходимларидан бири Винер-Усмоновани четга олиб қочмоқчи бўлган.

Мусобақа 5 дақиқача тўхтаб қолган. Винер-Усмонова воқеа оқибатида бирор жароҳат олган-олмагани номаълум, бироқ у кейинроқ спортчиларни гиламга олиб чиққан ва тақдирлаш маросимида иштирок этган.

 

Мавзуга оид